Роналду Италия чемпионатининг энг яхши футболчилари ўнлигига кира олмади

Спорт

image

Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижжи Буффон Италия А Сериясининг XXI асрдаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.

Кучли учликка афсонавий италиялик ярим ҳимоячи Андреа Пирло ва Франческо Тотти кирди. “Милан”, “Интер” ва “Ювентус”нинг собиқ футболчиси ҳисобланмиш Пирло А Серияда 493 та ўйин ўтказиб, 58 та гол урган, 101 та голга ассистентлик қилган ва 6 та чемпионлик унвонига эга.

Рим “императори” , “Рома” афсонаси Франческо Тотти эса фаолияти давомида фақат битта Скудеттони қўлга киритган, аммо Италия чемпионатида 618 та ўйинда 250 та гол урган ва 160 та голли узатмани амалга оширган.

Чемпионатнинг асрдаги энг яхши футболчиси бўлган Буффон Италия чемпионатида 657 та ўйин ўтказиб, 10 марта она юрти чемпиони бўлган.

Рейтингдан украиналик ҳужумчи Андрей Шевченко ҳам жой олди. У рўйхатда 9-ўринни эгаллади ва ҳатто 12-ўринни эгаллаган португалиялик Криштиану Роналдуни ҳам ортда қолдирди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду 2018-2021 йилларда Туриннинг “Ювентус” клубида тўп тепиб, 98 та учрашувда 81 та гол уришга муваффақ бўлган. 

А Сериянинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари:

1. Жанлуижжи Буффон (Италия);
2. Франческо Тотти (Италия);
3. Андреа Пирло (Италия);
4. Пауло Мальдини (Италия);
5. Златан Ибрагимович (Швеция);
6. Хавьер Занетти (Аргентина);
7. Жоржо Кьеллини (Италия);
8. Кака (Бразилия);
9. Андрей Шевченко (Украина);
10. Алессандро Неста (Италия);
11. Андреа Барзальи (Италия);
12. Криштиану Роналду (Португалия);
13. Лилиан Тюрам (Франция);
14. Фабио Каннаваро (Италия);
15. Алессандро Дель Пьеро (Италия);
16. Николо Барелла (Италия);
17. Давид Трезеге (Франция);
18. Павел Недвед (Чехия);
19. Леонардо Бонуччи (Италия);
20. Кларенс Зеедорф (Нидерландия);
21. Чиро Иммобиле (Италия);
22. Гонсало Игуаин (Аргентина);
23. Антонио Ди Натале (Италия);
24. Пауло Дибала (Аргентина);
25. Тиаго Сильва (Бразилия).


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Италия Жанлуижжи Буффон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг