Роналду фаолиятидаги 965-голини урди

Спорт

image

Кеча, 25 февраль куни Саудия Арабистони Про-лигаси 10-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ал-Наср” “Ал-Нажма”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Учрашув Жидда шаҳридаги “Қирол Абдуллоҳ” стадионида бўлиб ўтди. 

Ҳисобни учрашувнинг 7-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан очди ва шу тариқа португалиялик футбол юлдузи профессионал фаолиятидаги 965-голини урди. 31-дақиқада қанот ҳимоячиси Кингсли Коман “Ал-Наср”нинг устунлигини оширди. Биринчи бўлим якунига яқин, 42-дақиқада ҳимоячи Иньиго Мартинес ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Садио Мане Роналдунинг узатмасидан сўнг меҳмонларнинг тўртинчи голини урди. 80-дақиқада эса Иньиго Мартинес дубль қайд этиб, якуний ҳисобни 5:0 кўринишига етказди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Ал-Наср” 23 ўйиндан кейин 58 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. “Ал-Нажма” эса 8 очко билан 18-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду “Ал-Наср”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг