Роналду Австралия клубига ўтиши мумкин

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Австралияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Yahoo Sports" нашри хабар берди.

“Роналдуни Австралияга олиб келишга қизиқиш билдирганимиз рост. Шубҳасиз, бу қийин масала, лекин бизда кўриб чиқишга арзийдиган таклиф бор", дейди Австралия Футбол Лигаси бош директори Денни Таунсенд.

Маълумот ўрнида, Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Нани Австралия чемпионатида тўп суради.

Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" 37 ёшли португалиялик футболчи билан хайрлашмоқчилиги маълум бўлган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган интервьюсидан сўнг унинг хизматларига қизиқиш билдираётган клублар сони янада ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu MYU

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг