Роналду “Ал-Наср” мураббийидан норози бўлмоқда
Спорт
−
12 Апрель 2023
11814Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби бош мураббийи Руди Гарсия истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Ар-Риёд жамоаси раҳбарияти тез орада франциялик мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келади. Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду мураббий ишидан ва жамоанинг ўйин услубидан норози. 38 ёшли португалияликнинг фикрича, “Ал-Наср” янада юқори савияда ўйнаб, чемпионликни қўлга кирита олади.
Руди Гарсия 2022 йилнинг июнь ойи охирида клуб мураббийлигига тайинланган эди. Унинг қўл остидаги жамоа Саудия Арабистони чемпионатининг 23 та турида 53 очко жамғарган ва пешқадам “Ал-Иттиҳод”дан 3 очко ортда қолмоқда.
Роналду 2022 йилнинг декабрида “Ал-Наср” клубига ўтиб, 2,5 йиллик шартнома имзолаганди. Ҳужумчи ҳозирча жамоа сафида 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси