Роналдиньо Англиядаги энг севимли клубини айтди

Спорт 3016
image

“Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо Англия Премьер лигасидаги энг севимли жамоаси “Ливерпуль” эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.

“Англия жамоалари ичида фақат биттасини танлаш қийин. Менга турли жамоалардаги футболчиларнинг ўйин услуби ёқади. Лекин мен барибир “Ливерпуль”ни танлаган бўлардим. Мен мерсисайдликлар жамоаси ҳужумчиларининг ҳаракатларини томоша қилишни жуда яхши кўраман”, деган афсонавий футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер лигасининг ўтган мавсумида "қизиллар" 38 ўйинда 92 очко тўплади ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Юрген Клопп жамоаси ўтган мавсумда Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритди. Чемпионлар лигаси финалида эса “Ливерпуль” “Реал Мадрид”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 2.9
t
×