Рон ДеСантис президентлик пойгасидан чиқди 

Олам

image

Флорида губернатори Рон ДеСантис АҚШ президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортди ва Дональд Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Бизни қўллаб-қувватлаган одамлардан, агар бизда ғалаба сари аниқ йўл бўлмаса, ўз вақтларини ва ресурсларини хайрия қилишни сўрай олмайман. Бугун мен сайловолди ташвиқотим тўхтатилганини эълон қиламан”, дейди у.

ДеСантис собиқ президент Дональд Трамп билан баъзи масалаларда келишмаса ҳам, у амалдаги Президент Жо Байдендан устун деб ҳисоблашини айтди ва уни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Республикачилар партиясининг праймеризларида ҳозир икки номзод – 45-президент Дональд Трамп ва АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси ҳамда Жанубий Каролина собиқ губернатори Никки Хейли иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп президентлик сайлови Рон ДеСантис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг