Роман Абрамовичнинг “Челси”си навбатдаги муаммога дуч келиши мумкин
Спорт
−
11 Март 2022
3833Россиялик тадбиркор Роман Абрамовичга тегишли Лондон “Челси” клубининг техник ҳомийси бўлган Америка Қўшма Шаттларининг “Nike” компанияси “аристократлар” билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
2016 йилда "Челси" ва “Nike” 15 йилга мўлжалланган 900 миллион фунт стерлинглик қийматга эга шартнома имзолаганди. Агар, “Nike” “Челси” билан ишлашдан бош тортса, у ҳолда клуб 540 миллион фунт стерлинг йўқотади.
Бундан олдин, жамоанинг титул ҳомийси “Тhrее” телекоммуникация компанияси "Челси" билан ҳамкорликни тўхтатди.
Лондонликларга йилига 10 миллион фунт даромад келтираётган “Hyundai” автоконцерни ҳам клуб билан кейинги муносабатларни давом этирмаслик ҳақида ўйламоқда.
Кеча, 10 март куни Британия ҳукумати Роман Абрамовичга қарши санкциялар жорий қилди. Натижада, россиялик тадбиркорнинг Англиядаги барча активлари музлатилди. Шунингдек, Абрамовичга киритилган санкциялар ортидан, “Челси” футбол клубига янги футболчиларни трансфер қилиш ва футболчилар билан шартномани узайтириш тақиқланди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь