“Рома” ва Шомуродов Конференциялар лигаси ғолибига айланди

Спорт

image

Кеча, 25 май куни Албания пойтахти Тиранада Европа Конференциялар Лигасининг финал баҳси бўлиб ўтди.

Финал баҳсида Италиянинг “Рома” ва Нидерландиянинг “Фейноорд” жамоалари баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда Рим клуби 32-дақиқда Николо Заньоло томонидан киритилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Европа Конференциялар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати шундаки, римликлар таркибида ўйиннинг 89-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Темми Абраҳамнинг ўрнига майдонга тушди. Шу тариқа Элдор ерокубокларда зафар қучган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. Элдордан олдин, бундай натижага Виталий Денисов эришган эди. Виталий 2004 йилда Россиянинг ЦСКА клуби таркибида UEFА кубоги ғолиблига айланган эди. Бироқ Денисов “армиячилар” сафида биронта ўйинда майдонга тушмаган. Шомуродов эса Европа Конференциялар лигасида, “Рома” таркибида 9 та учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, “бўрилар”нинг португалиялик устози Жозе Моуриньо Европанинг клублар миқёсидаги 3 та энг йирик мусобақасида ғолибликни қўлга киритган илк мураббийга айланди.

Яъни португалиялик мутахассис ҳисобида 2 та Европа Чемпионлар лигаси (“Порту” ва “Интер” билан қўлга киритган), Европа лигаси (“Манчестер Юнайтед”) ва Европа Конференциялар лигасининг  (“Рома”) совринлари бор.

ЕКЛ. Финал

Рома — Фейеноорд 1:0

25 май. Албания. “Эйр Албания”

Гол: Заньоло (32).

Рома — Патрисиу, Манчини, Ибаньес, Смоллинг, Кристанте, Пеллегрини, Мхитарян (Оливейра, 17), Залевски (Спинаццола, 67), Карсдорп (Винья, 89), Дзаньоло (Верету 67), Абраҳам (Шомуродов, 89).

Фейеноорд — Бейло, Маласиа (Жаҳонбахш, 89), Сенеси, Траунер (Педерсен, 74), Гертрюйда, Кўкчи (Волемарк, 88), Эурснес, Тил (Торнстра, 59), Синистерра, Нелсон (Линссен, 74), Дессерс.

Огоҳлантиришлар: Траунер (25), Пеллегрини (37), Залевски (67), Патрисиу (84), Спинаццола (90+4).


Мақола муаллифи

Теглар

Рома

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг