Родри “Олтин тўп” учун кимга овоз бергани маълум бўлди
Спорт
−
12 Ноябрь
8483“Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри “Олтин тўп” соҳиби учун ўтказилган сўровномада ўзини 1-ўринга қўйган. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, у ўз рейтингида иккинчи ўринга “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль жойлаштирган. “Қаймоқранглилар” вингери Винисиус Жуниорни эса 3-ўринда қайд этган.
Маълумот учун, Родри 2008 йилдан бери Англия Премьер-лигаси клубларидан “Олтин тўп” совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. Овоз йиғишда “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор 2-ўринни эгаллади. “Қироллик клуби” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем эса 3-ўринда қайд этилди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэль Карвахаль (“Реал”) ва ҳужумчи Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) кирди.