Ривожланаётган давлатлар университетлари рейтингига Ўзбекистон ОТМлари киритилмади

Жамият

image

Буюк Британиянинг “Times Higher Education” нашри иқтисоди ривожланаётган давлатлар университетларининг 2020 йилги рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтинг ўқув юртларини 13 та меъзон асосида баҳолар эди. Бироқ бу йил ривожланаётган мамлакатлар университетларининг даражасини акс эттириш учун қайта, янгича кўрсаткичлар тузилган.

Рейтингда кучли бешликнинг тўртта ўрнини Хитойнинг Синхуа, Пекин, Чжэцзян ва Хитой Фан ҳамда технологилар университетлари банд қилган. 5-ўринга Ломоносов номидаги Mосква давлат университети лойиқ кўрилган. 

Кейинги иккита ўринлар яна Хитой давлатидаги Жао Tонг ва Фудан университетларига насиб қилган.   

Умумий ҳисобда рейтингда иштирок этган ҳар бир давлатдан ўнлаб университетлар ўрин олган. Шунингдек, рейтингда Ҳиндистон, Tайван, Покистон, Шри-Ланка, Қатар каби давлатлар университетлари ҳам жой олган.

Mаълумот учун, юқорида номи келтирилган рейтингда Ўзбекистондаги бирорта университет номи киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон университетлар

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг