“Riviera”да ёнғин чиқдими?

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда “Riviera” савдо марказида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 март куни Олмазор тумани Себзор даҳасида жойлашган “Riviera” савдо мажмуасида туман ФВБ ходимлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш бўйича ўқув-тактик амалий машғулоти ўтказилган. Таъкидланишича, савдо мажмуасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган.

Ушбу ҳолат жараённи тасвирга олганлар томонидан нотўғри талқин қилинган ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин “Riviera”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг