Рим Папаси Ватиканнинг Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади

Жамият 2066
image

Ватиканнинг Ўзбекистондаги янги вакили тайинланди. Рим папаси Францискнинг қарорига биноан Пестум архиепископи Жованни д'Аниелло Ўзбекистондаги янги апостол нунцийси (Ватикан элчиси) этиб тайинланди. Бу ҳақда Ватикан Матбуот хизмати хабар берди.

66 ёшли дипломат Жованни д'Аниелло бир вақтнинг ўзида Россия ва Ўзбекистонда Ватикан манфаатларини ҳимоя қилади.

Жованни д'Аниелло 1955 йил 5 январь куни Италияда туғилган. Ўрта мактаб ва гимназияни тугатгач, Салерно шаҳридаги Минтақалараро семинария ва Кампано Папа семинариясида фалсафа ва илоҳиёт йўналишларида таълим олган. У Римдаги Папа Латеран университети ва Муқаддас Фома Папа университетида каноник ҳуқуқни ўрганган, каноник ҳуқуқ доктори илмий унвонига сазовор бўлган.

Бундан аввалроқ дипломат Ватиканнинг Бразилия, Камбоджа ва Таиланддаги элчиси лавозимларида ишлаган, Конго, Лаос ва Мьянмада фаолият юритган.

Жованни д'Аниелло Челестино Мильоре ўрнига тайинланди. Ч.Мильоре эса Ватиканнинг Франциядаги элчиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×