Рим папаси Канаданинг туб аҳолисидан кечирим сўради

Олам 10024
image
-

Рим папаси Франциск кеча, 1 апрель куни Канададаги черков мактаб-интернатлари ўқувчиларига нисбатан ёмон муносабатда бўлгани учун Канададаги туб аҳолидан кечирим сўради. Рим-католик черкови бу ўқув юртларини яратиш ва бошқаришда фаол иштирок этган.

“Мен черковнинг баъзи аъзоларининг бундай қораланган хатти-ҳаракати учун Худодан кечирим сўрайман. Бу мени жуда хафа қилади, мен биродарим канадалик епископлар қаторига қўшилиб, сиздан кечирим сўрайман”, деган понтифик маҳаллий ва канадалик епископлар иштирокида Ватиканда бўлиб ўтган йиғинда.

Френциск Канадага бўлажак ташрифини ҳам эълон қилган. “Канадада кўришгунча, у ерда сизга яқинлигимни яхшироқ ифодалашим мумкин”, децди у.

У 28 март куни католик черкови ўнлаб йиллар давомида Канададаги ерлик аҳоли болаларига зўравонлик қилган интернат-мактабларини бошқаришда қатнашгани учун Рим папасидан кечирим сўрашни талаб қилаётган Канаданинг туб аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашув 2021 йил декабрига режалаштирилган эди, аммо коронавируснинг “omicron” штамми тарқалиши сабабли бекор қилинди.

Канадада болаларнинг оммавий қабрлари топилилиши

Ўтган йилнинг 29 май куни Канадада биринчи номсиз қабрлар топилган эди. 215 нафар вояга етмаган болаларнинг жасади, Канаданинг Британия Колумбияси, Камлупс шаҳридаги маҳаллий болаларни ассимиляция қилиш бўйича собиқ мактаб ўрнида топилган, уларнинг баъзилари уч ёш бўлган.

Кейинчалик, 24 июнь куни Канаданинг Саскачеван шаҳридаги Кауэссесс жамияти раҳбари Кадмус Делорм мамлакат ғарбидаги Саскачеван шаҳрида 1990 йилларгача фаолият юритган ҳинду болалари учун собиқ черков интернат-мактаби ҳудудида 751 боланинг қолдиқлари бўлган номаълум қабрлар топилгани ҳақида хабар берди.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо топилган қабрларни “Канада тарихидаги энг қора саҳифалардан бири” деб атади.

Биринчиси 1840 йилда Канада ҳукумати номидан католик черкови томонидан очилган, охиргиси эса 1997 йилда ёпилган черков интернат-мактаблари 150 мингдан ортиқ туб аҳоли болалари оиласидан ажратилиб, мажбуран олиб кетилган жойлар сифатида тарихга кирди.

Тахминларга кўра, болаларнинг аксарияти зўравонлик, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шунингдек, очлик ва совуққа дучор бўлган, баъзилари устида эса тиббий тажрибалар ўтказилгани айтилади.

2008 йилда Канадада черков мактаб-интернатларидаги бундай ҳодисаларни текшириш учун комиссия тузилган. 2015 йилда ўтказилган текширувлардан сўнг Канада расмийлари мактаб-интернатлари тизими фаолиятини “маданий геноцид” деб эълон қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×