Канадаликлар 1000 га яқин бола ўлими учун Рим Папаси кечирим сўрашини талаб қилмоқда   

Олам

image
0:00
0:00
download

Aввалроқ Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги черков қошидаги ҳиндуларни ассимиляция (бирор элатни ўзига хос бўлган хусусиятларидан маҳрум қилиш) қилишга мўлжалланган мактабдан 215 нафар боланинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Кўп ўтмай Саскачеван провинциясидаги черков мактабидан 751 нафар боланинг жасади топилди.

Қабрлар топилгандан сўнг, БМТ Канадада болаларни оммавий дафн этиш ишини текширишни талаб қилди. Шунингдек, мамлакат бош вазири эски мактаб-интернатини назорат қилган Рим папасини аҳолидан кечирим сўрашга чақирди.

Таъкидланишича, мамлакатнинг туб аҳолиси аборигенлар етакчилари Ватиканга бориб, Рим-католик черковининг Канададаги ҳинду болаларига мўлжалланган мактаб-интернатларни бошқаришдаги салбий роли учун Папа Францискнинг кечирим сўрашига эришмоқчи.

Маълум бўлишича, Ватиканга ташриф 2021 йил 17–20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Делегация таркибига Канададаги барча маҳаллий туб жамоаларнинг раҳбарлари кириши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Канадада 150 мингдан ортиқ бола мажбуран черков мактабларига боришган. Aксарияти жисмоний, жинсий ва психологик зўравонликларга дуч келган. 2008 йилда ҳукумат ушбу тизим учун расмий равишда кечирим сўраган. 2015 йилда эълон қилинган “Ҳақиқат ва ярашув” номли ҳисоботда бу сиёсат “маданий геноцид” экани айтилган. Бугунги кунга келиб бу турдаги мактаб-интернатларида 4100 дан зиёд бола ўқиш пайтида вафот этгани аниқланди.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг