Рибери қачонлардир Роналду ва Мессидан кучли бўлганини иддао қилди

Спорт 1068
image

Машҳур ярим ҳимоячи Франк Риберининг фикрича, у фаолиятининг қайсидир босқичида ер сайёрасдаги энг яхши футболчи бўлган.

“Мен ва Роббен бир пайтлар Роналду ва Мессидан яхшироқ эдик, деб ўйлайман. Аммо улар “Эль-Класико”да бир-бирларига қарши тўқнаш келишди. Бу уларнинг фойдасига ишлади, чунки томошабинлар биздан кўра иккисини кўпроқ кузатишди”, дейди Рибери.

Айни дамда Франк Рибери Италиянинг “Салернитана” жамоасида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда еттита ўйинда майдонга тушган 38 ёшли франциялик футболчи иккита голли узатмани амалга оширган. Жамоа А Серия турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Франк Рибери 2013 йилда “Бавария” билан Бундеслига, Германия кубоги, UEFA чемпионлар лигаси, UEFA суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган. Ўша мавсум якунида “Олтин тўп” соврини Криштиану Роналдуга насиб этганди.

Маълумот учун, Рибери клублардаги фаолияти давомида 614 учрашувда майдонга тушган ва 151 гол уриб, 223 голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.8
t
×