РФ дипломати: Ўзбекистоннинг кузатувчи мақоми ЕОИИ аъзолигига биринчи қадам
Олам
−
11 Февраль 2020
7687Кеча,10 февраль куни “Россия сегодня” агентлигига интервью берган Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин Ўзбекистоннинг Евроосиë иқтисодий иттифоқига кириш истиқболига оид саволга ҳам жавоб берди.
ПанкинЎзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши масаласидаги музокаралар бошлангани ва давом этаётганини таъкидлади.
Александр Панкин Ўзбекистоннинг кузатувчи мақомида ЕОИИга кириши тўлақонли аъзолик йўлида қўйилган биринчи қадам бўлишини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон музокараларда ЕОИИга киришнинг баҳс талаб қилмайдиган афзалликлари – ягона товарлар, иш кучи¸ хизмат ва капитал бозорига чиқиш имкони юзасидан ижобий қарашдалигини билдирган.
“Ҳеч ким бу иттифоққа ўз манфаатларига зид равишда киришга мажбурланмайди”, деган Панкин суҳбат давомида.
Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфуз ва эътибори ошишига хизмат қилишини таъкидлади. Айни пайтда Панкин, ҳозирча расмий Тошкент ЕОИИга қўшилиш ҳақида расмий ариза бермаганини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиëев 20 январь куни Олий Мажлис Сенатида қилган чиқишида Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишини билдирган эди.
LiveБарчаси