РФ Бош вазири Дмитрий Медведев май ойи охирида Ўзбекистонга келади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда РФ Ҳукумат Матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазирлар мулоқот давомида жорий йилнинг май ойи охирида Ўзбекистонда Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги биринчи Қўшма комиссия йиғилишини ўтказишга келишиб олди.

“Телефон мулоқоти давомида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва РФ Бош вазири Дмитрий Медведев икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликка оид долзарб масалалар ва икки мамлакат Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги биринчи Қўшма комиссия йиғилишига тайёргарлик ишларини муҳокама қилди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия Қўшма комиссияси РФ президенти Владимир Путиннинг 2018 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида тузилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Абдулла Арипов Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг