Рейдда қўлга олинганларнинг амалдорлар билан алоқаси борми?
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2023
19826Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев "Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида қўлга олинганларнинг амалдорлар билан алоқалари ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 12 декабрь куни матбуот анжуманида сўз очди.
“Ҳозир менда бунақа маълумотлар йўқ. Дастлабки тергов жараёнида агарда шу масалалар кўтариладиган бўлса, жиноят ишини ёки жиноят ишининг бир қисмини прокуратура идораларига бериб юборишга мажбур бўламиз. Мазкур моддалар бўйича улар масъулдир”, деди Тошхўжаев.
Шунингдек, у ички ишлар органлари ходимлари ва туманлардаги "криминал авторитет"лар ёки “смотрящий”лар орасида қандайдир боғлиқлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ИИО ходимлари аяб ўтирилмасдан жазоланишини айтди.
“Бизнинг ходимларнинг қўли қонга ботган бўлса, мана шу ишларга аралашган бўлса, билингки, биз аяб ўтирмаймиз. Агар аралашган бўлса, вақт-соати билан бунинг ҳаммасини тўғрисида хабарини топасизлар”, деди шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари.