Республиканинг учта ҳудудида психотроп моддалар савдосига чек қўйилди  

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Учтепа ва Чилонзор туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “А.С.”, “А” МЧЖ ва “Р.-Пҳ.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчилари харидорларга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 60 дона “Карбамазепин”, “Габанерв”, “Тебантин”  номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихоналардан яна 12 860 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Т.Пҳ.”, “А.С.” МЧЖларга қарашли дорихоналарнинг сотувчилари харидорларга ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 80 дона “Тебантин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ўрикзор” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, фуқаро Б.М.нинг ёнидан 50 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Қўқон, Қоракўл ва Андижонда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент прокуратура Андижон Фарғона психотроп моддалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг