Республикадаги барча ИИБ ФМБлар дам олиш кунисиз ишлайди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунисиз ишлаши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари) якшанба куни ҳам ишлашини маълум қилди.

“Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикасининг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари ҳам соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилди.

Шу муносабат билан, нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади Вазирлик хабарида.

Шунингдек, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлиги эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ паспорт

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг