Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига директор тайинланди

Local

image

Фарҳод Норпўлатович Норқўзиев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

У 2011–2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017– 2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Даврон Бахтиёрович Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланган эди.


Tags

Rate Count

76

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends