Республика кардиология марказининг Қарши филиалига директор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази   Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими  рахбари вазифасида ишлаб келган Йўлдошев Набижон Пиримович шу марказнинг Қарши филиали директори этиб тайинланди. 

ССВ маълумотига кўра, тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази   навбатчи шифокори,  аспиранти, юрак аритмияси  лабораторияси      кичик илмий ходими, юрак аритмиясининг  оғир турларини жарроҳлик йўли билан даволаш ва электрофизиология  текшируви   бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

2016 йилда Швейцарияда беморларни даволашнинг юқори технологик усули — “тери орқали аортал клапан имплантацияси – TAVI” жарроҳлик амалиётини ўзлаштирди ва  мамлакатда уни биринчилардан бўлиб амалга оширган.

2018 йилда Набижон Йўлдошев Хитой Халқ Республикасида юрак туғма нуқсонларини катетер орқали ёпиш усулини ўзлаштириб, ҳозирга қадар  болалар ва катталарда учрайдиган бўлмачалараро тўсиқ дефекти, қоринчалараро тўсиқ дефекти, очиқ артериал йўл сингари юракнинг бир қатор мураккаб туғма нуқсонларни  катетер орқали окклюдерлар билан ёпиш амалиётларида муваффақиятли иштирок этган. 

У  дунёнинг бир қатор давлатларида – Россия, Франция, Япония, Хитой, Польша, АҚШ, Корея Республикасидаги конгресс ва форумларда ўз маърузалари билан қатнашган. 

Набижон Йўлдошев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг