Республика фан олимпиадалари ғолибларини олийгоҳга тест синовларисиз қабул қилиш бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 3 май куни “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, эндиликда Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилади.

Шунингдек фақат халқаро олимпиадалар ғолиблари ОТМларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади. Айнан бундай имтиёз берадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди.

Республика миқёсида ўтказиладиган асосий фан олимпиадалари ғолибларини имтиҳонсиз ОТМга қабул қилиш тизими бекор қилинади. Эндиликда асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг