Рекорд, ҳиссиётлар ва сальто... ЖЧ 6-кунида нималар рўй берди? (фотогалерея)

Спорт 12268
3

Бугун, 12 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 6-кунида эркаклар ўртасида 81 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилди ва унда Болгария вакили Карлос Насарга тенг келадиган рақиб топилмади.

Даст кўтариш машқида молдовалик Марин Робу 168 кг натижа эвазига кичик олтин медални қўлга киритди. Болгариялик Насар (166 кг) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликка Эрон терма жамоаси аъзоси Али Обиди Жавади якун ясади. 

Силтаб кўтариш машқида медаллар учун курашда Насар биринчи, Жавади иккинчи ва Жанубий Корея вакили Ким Ву Жи учинчи поғонани банд этди. Бироқ умумий ҳисобда бронза медали молдовалик Робуга насиб этди.

Сўнгги уринишда 208 кг тошни ўзига бўйсундирган Карлос Насар силтаб кўтариш ва икки кураш якунига кўра, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дунё рекордини янгилаб, Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 

Эркаклар. 81 кг: 
Карлос Насар (Болгария) – 374 кг (166+208 кг); 
Али Ободи Жаводи (Эрон) – 367 кг (163+204 кг);
Робу Марин (Молдова) – 364 кг (168+196 кг).

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров ҳам баҳсларда иштирок этди. Бироқ у умумий ҳисобда 349 кг (157+192 кг) натижа эвазига 9-ўринни эгаллади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 310
Рейтинг: 3.1
t
×