Референдумга алоқадорларнинг барчасини жазо кутяпти – Киев

Олам

image

“Донецк” ва “Луганск халқ республикалари” деб аталувчи ҳудудларда, шунингдек, Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларида айирмачилар назорати остидаги босиб олинган ҳудудларда ўтказилган псевдореферендумга алоқадорларнинг барчаси жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда бугун, 23 сентябрь куни Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги маълум қилди. 

“Псевдореферендумга алоқадорлар суд жараёнини кутмоқда: уларнинг исмлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига маълум. Бу шахсларнинг барчасига нисбатан санкциялар қўлланилади. Шунингдек, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилади, ижтимоий тўловлар тўхтатилади, кўчар ва кўчмас мулклари ҳибсга олинади”, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, референдумга жалб қилинган шахслар Украина департаменти томонидан "сотқин" деб аталган. Ушбу шахслар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, дейилади хабарда. 

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан қўллаб-қувватланган референдум бугун, 23 сентябрь куни старт олди ва 27 сентябргача давом этади. 

Референдум натижаларига кўра, Москва бу ҳудудларни Россияга қўшиб олиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Референдум

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг