“Реал” Зиданнинг тақдири борасида бир қарорга келганми?
Спорт
−
21 Октябрь 2019
3814Мадриднинг "Реал" клуби Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида “Галатасарой”га қарши баҳс олиб боради. Агар Мадрид клуби ушбу баҳсда ютқазса, Зинедин Зидан истеъфога чиқарилади.
Маълум бўлишича, клуб раҳбариятини ўйин даражаси эмас, балки натижалар ҳавотирга солмоқда. Зиданнинг ўрнига эса Жозе Моуриньо ҳамда Массимилиано Аллегри номзодлари кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан Мадрид клубида 2013-2014 йиллардан мураббийлар штабида ишлаб келади. 2016-2018 йилларда у жамоа бош мураббий бўлган. Қисқа танаффусдан сўнг шу йил аввалида Зидан "Реал"га яна бош мураббий бўлиб қайтганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023