“Реал” етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби вингери Винисиус Жуниор интизомий жазога тортилиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио маълум қилди.

Ди Марционинг сўзларига кўра, Бразилиянинг “Tiberis Holding do Brasil” компанияси 7 апрель куни FIFA Этика қўмитасининг текширув палатасига расмий шикоят юборган. Унга кўра, Винисиус отасига қарашли компания орқали бир нечта футбол клубларини сотиб олиш жараёнида иштирок этган. Бу ҳолат Ла Лига ва FIFA қоидаларига зид бўлиши мумкин. 

Қайд этилишича, агар айбловлар тасдиқланса, футболчи икки йилгача футболдан четлаштирилиши ёки бошқа жамоалардаги улушларидан воз кечишига мажбур бўлиш эҳтимоли бор. Шу билан бирга, унга нисбатан жарима санкцияси қўлланиши ҳам мумкин. 

Маълумот ўрнида, Винисиус жорий мавсум мадридликлар сафида Ла Лига доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. 25 ёшли вингернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Винисиус интизомий жазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг