“Реал” етакчи футболчиси билан аллақачон янги шартнома имзолаган бўлиб чиқди
Спорт
−
28 Октябрь 2022
3803"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўтган ёздаёқ клуб билан янги шартнома тузгани маълум бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Қайд этилишича, клуб шартнома тузилгани ҳақида қачон расман эълон қилишини ҳозирча ҳал қилмаган. Эҳтимол, "Реал Мадрид" бир вақтнинг ўзида учта бразилиялик: Винисиус, Родриго Гоес ва Эдер Милитао билан янги шартнома имзолаганини эълон қилиши мумкин.
Винисиус аллақачон янги шартнома бўйича маош олмоқда. 22 ёшли бразилиялик футболчи 2018 йилнинг ёзида "Реал"га ўтган ва 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Янги келишув 2027 йилгача амал қилади, Винисиуснинг янги шартнома бўйича "қаймоқранглилар" сафида қанча маош олиши ҳозирча номаълум.
Ҳужумчи жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Шахзод Шукуров