Уругвай етакчи футболчиси Ўзбекистонга қарши баҳсга бормайди
Спорт
−
06 Октябрь 2389
"Реал Мадрид" ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Бу ҳақда “Tribuna.com” нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, футболчи халқаро танаффус даврида Мадридда қолади ва Уругвай миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйинларида иштирок этмайди. Уругвай FIFA кунлари доирасида фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказади, бу эса мураббий Марсело Бьелса Валвердега дам беришга қарор қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Куртуа, Винисиус, Мбаппе, Камавинга ва Мастантуоно каби юлдузлар ўз миллий терма жамоалари билан бўлса, Вальверде жамоада машғулотлар ўтказиш учун қолаётган асосий ўйинчилардан биридир.
Маълумот учун, Уругвай МТЖ октябрь ойидаги халқаро танаффусда Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” футболчиси Рональд Араухонинг Доминикан Республикаси ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларида қатнашиш мажбуриятидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов