“Реал” ЕЧЛдаги рекордини янгилади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) чорак финалида “Манчестер Сити” билан куч синашиб, пенальтилар натижасига кўра ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа мадридликлар турнир плей-офф босқичида амалдаги ғолибни олтинчи марта мағлубиятга учратди ва ўз рекордини янгилади.

Ушбу кўрсаткич бўйича қироллик клубига энг яқин таъқибчи бўлган клуб амалдаги ғолибдан атиги уч марта устун келган.

Шундай қилиб, “қаймоқранглилар” ЕЧЛ финалига чиқиш учун Германиянинг “Бавария” клуби билан тўқнашадиган бўлди. Ўйин 30 апрель куни бўлиб ўтади. Мадрид клуби навбатдаги ўйинини эса 21 апрель куни Ла Лига доирасида Барселона қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти Гвардиолани ЕЧЛдан 3 марта чиқариб юборган биринчи мураббийга айлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Европа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг