Анчелотти Гвардиолани ЕЧЛдан 3 марта чиқариб юборган биринчи мураббийга айланди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби устози Карло Анчелотти биринчи бўлиб “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани 3 марта Европа Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборди. Бу ҳақда “Squawka” хабар берди.

Италиялик мутахассис бошчилигидаги Мадрид клуби 1/4 финал якунларига кўра (3:3, 1:1, 4:3) “Манчестер Сити”ни мағлуб этди.

Анчелотти билан “қироллик клуби” Гвардиолани 2022 йилда, шунингдек, 2014 йилда “Бавария”ни бошқарганида ярим финалдан чиқариб юборган. Гвардиола жамоаларини мусобақадан чиқариб юборганда “Реал” доим турнир бош совринини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иккала жамоа бош мураббийлари ҳам учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хосеп Гвардиола Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made