“Реал” ва унинг собиқ мураббийи судлашмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийси Хулен Лопетеги жамоанинг у билан тузилган шартномани бекор қилганлиги учун товон пулини тўлаб беришини талаб қилмоқда. Бу ҳақида isport.ua нашри хабар тарқатди.

Испаниялик мутахассис бу борада судга мурожаат қилган. Ўтган йили ёзда мураббий ва клуб ўртасидаги 3 йилга мўлжалланган шартномага кўра, товон пули миқдори 28 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги “Реал”да бор-йўғи 4 ой давомида ишлаб, клубнинг 17 йиллик тарихида Испания премьеросида 8 поғонагача тушириб юборган эди. У 2018 йилнинг октябрь ойида “Барселона” билан тўқнашувда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрагач, истеъфога чиқарилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хулен Лопетеги

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг