“Реал” ўйинчилари маошини 10 фоизга қисқартиради

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби коронавирус пандемияси туфайли футболчилар маошини камайтириши мумкинлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

“Қироллик” клуби коронавирус сабаб ўйинчиларнинг маошини аввал хабар қилинганидек кескин камайтиришни режалаштирмаяпти. Ойликлар кўп билан 10 фоизга қисқариш кўзда тутилган.

Клуб раҳбарияти мавжуд вазиятнинг иқтисодий оқибатларини баҳолайди ва таҳлиллар асосида қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “Барселона” ўйинчиларининг ойлик маошларини 70 фоизга камайтириши мумкинлигини билдирганди.

Маълумот учун, бугунги кунда Испания коронавирус пандемиясининг марказларидан бири бўлиб турибди. Мамлакатда 95 923 киши коронавирус юқтирган. Уларнинг 8464 нафари вафот этган ва 19 259 нафари касалликдан шифо топган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг