“Реал” собиқ дарвозабони Мессига “тош отди” 

Спорт

image

“Реал”нинг собиқ дарвозабони Ежи Дудек Лионель Мессининг “Эль-Класико”даги хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди.

“У ёлғончи ва провокацион футболчи эди, худди бутун “Барселона” каби, Хосеп Гвардиола билан бирга. Мен Мессининг Пепе ва Рамосга қўпол сўзлар айтганини эшитганимда, унинг бундай инсон эканига ишониш қийин бўлган эди”, дейди Дудек “Daily Mail”га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2005-2021 йиллар давомида “Барселона”нинг асосий футболчиси сифатида фаолият юритган. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2021 йилнинг июнь ойида якунига етди. Шундан сўнг, 2021 йилнинг августида Месси ПСЖ билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Месси “Эл-Класико”лар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У “Реал Мадрид” дарвозасини 26 марта ишғол этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Месси Барса Дудек

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made