“Реал” “Сити”нинг иккита асосий футболчисини сотиб олишни кўзламоқда

Спорт 2068
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби “Манчестер Сити” жамоасидан Жоау Канселу ва Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар бермоқда.

“Лос бланкос” Жоау Канселу 2023 йилнинг ёзида сотиб олмоқчи. Агар Мадрид клуби Канселуни сотиб олса, у Дани Карвахалнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

“Реал Мадрид” расмийлари Эрлинг Холандни 2024 йилнинг ёзида харид қилишга уриниб кўради. Сабаби Холанд айнан 2024 йилда товон пули эвазига “Сити”нит арк этиши мумкин. Яъни, Холанд росманасига Манчестер клубини тарк этишни истаса, “шаҳарликлар” Эрлингнинг хоҳишига қарши чиқа олмайди. 

Холанд қанча маблағ эвазига “Сити”ни тарк этиши мумкин деган савол пайдо бўлиши мумкин. Бунга жавобан, “Маrcа” 22 ёшли футболчининг товон пули 200 миллион еврони ташкил қилишини ёзган бўлса, “Аs” ушбу миқдорнинг 150 миллион еврога тенг эканлигини қайд этган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Канселу “Сити” сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эрлинг Холанд эса ушбу мавсумда ҳақиқий “йиртқичга” айланди. У “Сити” учун 10 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали Холандни 150 миллион еврога баҳоламоқда. У бу борада фақатгина Мбаппедан ортда қолмоқда, холос.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×