“Реал” “Севилья”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
09:36 527 2 дақиқа
Кеча, 18 октябрь куни Испания чемпионатининг тўққизинчи тур учрашувлари якунланди. Унда Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида “Севилья”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мадридликлар сафида Арда Гюлер (30-дақиқа), Килиан Мбаппе (37, 63) ва Янн Диоманде (82) гол урди. Мбаппе пенальтидан икки марта аниқ зарба йўллади. “Севилья”нинг ягона голига Мануэль Буэно (80) муаллифлик қилди.
Ушбу учрашув Винисиус Жуниор дисквалификацияга учрагандан кейинги “Реал Мадрид” учун ўтказилган илк ўйин бўлди. Бразилиялик ҳужумчи аввалги турда “Вильярреал”га қарши баҳсда рақиб футболчисининг сочидан тортгани учун жазоланган эди.
Ғалабадан сўнг “Реал Мадрид” 21 очко билан Испания чемпионати жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. “Севилья” эса 14 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Эндиликда “Реал Мадрид” жорий йилнинг 25 октябрь куни сафарда чемпионат пешқадами “Барселона”га қарши майдонга тушади. “Севилья” эса 26 октябрь куни “Осасуна”ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” Испания чемпионати бошланганидан кейинги дастлабки тўққизта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг узоқ ғалабали старт бўйича “Реал Мадрид” рекордини такрорлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси