“Барселона” Испания чемпионати рекордини такрорлади
Спорт
−
10:48 328 1 дақиқа
“Барселона” Испания чемпионатининг дастлабки тўққизта учрашувида ғалаба қозониб, турнир рекордини такрорлади. Каталонияликлар бу натижага сафарда “Бетис”ни 5:2 ҳисобида мағлуб этиш орқали эришди.
Бунга қадар фақат “Реал Мадрид” чемпионат бошидан кетма-кет тўққизта ғалабани қўлга киритган эди. Мадридликлар бу натижани 1968-1969 йилги мавсумда қайд этиб, якунда Испания чемпионлигини қўлга киритишган.
“Барселона” кейинги учрашувини 25 октябрь куни ўтказади. Каталония клуби ўз майдонида “Реал Мадрид” билан ўтказади. Бундан олдин каталонияликлар Чемпионлар лигаси доирасида Франциянинг “Пари Сен-Жермен” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу учрашув эса жорий йилнинг 20 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” 2026-2027 йилги мавсумда ҳозиргача барча 11 та учрашувида ғалаба қозонган. Жамоа Испания чемпионатида тўққизта, Чемпионлар лигасида эса иккита ғалабага эришган.
Live
Барчаси