“Реал” Рабьони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
20 Июль
2054Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzeta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчига “қаймоқранглилар” ҳамон қизиқиш билдирилмоқда. Ҳозирда Мадрид клубидан Рабьога таклиф бор. Рабьо 2012 йилда ПСЖдаги дебютини “Реал”нинг амалдаги устози Карло Анчелотти қўл остида ўтказган.
Адриенга Италиянинг “Милан” клуби ҳам қизиқмоқда. “Россонерилар” раҳбарияти Адриеннинг онаси ва агенти билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилиб бўлган.
Ўтган мавсумда Рабьо “Ювентус” сафида А Серияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.