“Реал” раҳбарияти Модричга ишонмаяпти

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти “қаймоқранглилар”нинг 39 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модричга кўпроқ ўйин вақтини бермоқчи. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, италиялик мутахассис ярим ҳимоячи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Ўз навбатида, Модрич ҳам кўпроқ майдонда бўлишни хоҳламоқда.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ва бошқа бир қатор раҳбарият вакиллари хорватиялик футболчи энди муҳим учрашувларда асосий фигура бўла олмайди, деб ҳисобламоқда.

Маълумот учун, “Transfermarkt”га кўра 5 миллион еврога баҳоланаётган Модричнинг “қироллик клуби” билан шартномаси шу йил ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсум Модрич клуб сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг собиқ футболчиси Роналдо клуб устози Карло Анчелоттини Бразилия терма жамоаси мураббийлигига олиб келмоқчи эканлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лука Модрич Флорентино Перес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг