“Реал” Погба учун қанча тўлаши ва кимни қўшиб бериши маълум бўлди

Спорт 1899
image

"Қироллик  клуби" Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба учун курашни давом эттиради.
"Реал" раҳбарияти "қизил иблислар"га яхшироқ шартнома тайёрлаб қўйди. 

Маълум бўлишича, "Реал" Погбанинг трансфери учун МЮга 150 миллион евро ва бир футболчини беришга тайёр.

Манчестерга жамоанинг уэлслик вингери Гарет Бэйл ўтиши мумкин. 

Олдинроқ, "Реал" устози Зинедин Зидан Погба билан Дубайда учрашгани ҳақида хабар чиққан эди. 26 ёшли Погба жорий мавсум АПЛда 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×
×