“Реал”нинг “Палмейрас”даги аъзоси номаълум муддатга сафдан чиқди
Спорт
−
16 Май
2179Бугун, 16 май куни Бразилияда Либертадорес кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари бўлиб ўтди ва унда маҳаллий “Палмейрас” Эквадорнинг “Индепендьенте” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи бўлимда “Палмейрас” ҳужумчиси Эндрик жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Жароҳатнинг жиддий-жиддиймаслиги ҳозирча номаълум.
Қайд этиш, Эндрик аллақачон “Реал” билан шартнома имзолаган бўлиб, у 18 ёшга тўлганидан кейин “қироллик клуби” аъзосига айланади. Эндрик “Палмейрас”дан “Реал Мадрид”га ўтаётгани учун аллақачон 11,25 миллион евро бонусга эга бўлган. Шунингдек, Эндрикнинг ҳар 5 та голига мадридликлар “Палмейрас”га 2,5 миллион евро тўлаши белгиланган.
Бразилиялик футболчи трансфер шартномасини имзолаганидан бери 20 та гол урди. Футболчи Бразилия терма жамоасига чақирилгани учун “Палмейрас” яна 1,25 миллион евро ишлаб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь