“Реал”нинг Доҳага сафари кечиктирилди
Спорт
−
17 Декабрь
3005Мадриднинг “Реал” клуби самолётдаги носозлик туфайли қитъалараро кубок финали учун Доҳага парвозни қолдирди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид рейси уч соатга ушланган, бунга самолёт ушлагичидаги носозлик сабаб бўлган ва рейсни бошқа вақтга кўчириш, шунингдек, самолётни ўзгартиришга қарор қилинган.
Янги режага кўра, Карло Анчелотти жамоаси Қатарга қўнади.
Маълумот учун, бугун,17 декабрь куни Доҳада “The Best” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Эртага, 18 декабрь куни 22:00 “Реал” қитъалараро кубок финалида Мексиканинг “Пачука” жамоасига қарши ўйин ўтказади.
LiveБарчаси