“Реал”нинг 2 асосий таркиб футболчиси жароҳат олди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси икки асосий футболчиси Тибо Куртуа ва Федерико Вальверде жароҳат олди. Шу сабаб, иккала футболчи ҳам халқаро танаффус вақтида терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.


33 ёшли Куртуа жорий йилнинг 9 ноябрь куни “Райо Вальекано”га қарши ўйинда жароҳат олган. Натижада, у ЖЧ саралаш доирасидаги Қозоғистон ва Лихтенштейнга қарши ўйинларда терма жамоага ёрдам бера олмайди. Клуб дарвозабонининг қанча вақт майдонга тушмаслиги ҳақида аниқ маълумот бермади, аммо испан матбуоти Куртуанинг 10–12 кунга сафдан чиқишини тахмин қилмоқда.

Шунингдек, Мадрид клуби ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг жароҳати бўйича расмий тиббий хулосани эълон қилди:

“Реал Мадрид” тиббиёт хизмати Вальверде устидан ўтказилган текширув натижасида, унинг ўнг сонидаги ярим мембрана мушакларида жароҳат аниқлади. Унинг тикланиши жараёни аниқланмоқда”,  дейилади клуб баёнотида.

Вальверде тикланиши тахминан икки ҳафтани олиши мумкин. Шу сабаб, у FIFA танаффуси вақтида Валдебебада дам олади. Танаффусдан сўнг у дарҳол машғулотларни бошлаши мумкин, бироқ “Реал Мадрид” шифокорлари унинг тикланишига эҳтиёткорлик билан ёндашишни мақсад қилган.

Уругвайлик ярим ҳимоячи Вальверде “Ливерпуль”га қарши ўйинда ҳам бироз ноқулайлик ҳис қилган эди, шунга қарамай футболчи “Райо Вальекано”га қарши майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Аурелиэн Тчоуамени жароҳат олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тибо Куртуа “Реал Мадрид” Федерико Вальверде

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг