“Реал Мадрид”нинг асосий таркиб футболчиси жароҳат олди
Спорт
−
07 Ноябрь 2025 2736 1 дақиқа
“Реал Мадрид” франциялик ярим ҳимоячиси Аурелиэн Тчоуамени жароҳати сабаб жамоасининг навбатдаги учрашувларида майдонга тушолмайди. Футболчининг тикланиш муддати даволаниш жараёнига боғлиқ. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб расмийларининг маълум қилишича, Тчоуамени чап оёғининг ярим тендиноз мушакларидан жароҳат олган. Унинг тикланиши клуб тиббиёт хизмати томонидан назорат қилинади.
Шу сабабли, Тчоуамени “Реал Мадрид”ни “Райо Вальекано”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди ва Франция терма жамоаси халқаро танаффус пайтидаги йиғини ўтказиб юборади. Тчоуамени FIFA кунларидан кейинги қайтиши кутилмоқда, аммо аниқ санаси ҳозирча номаълум. Клуб расмий равишда франциялик футболчининг қайтиш санасини эълон қилмаган бўлса-да, маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра футболчи 3 ҳафтага сафдан чиққан.
Маълумот учун, Тчоуамени жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида 15 та учрашувда майдонга тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби сардори Дани Карвахал ўнг тиззасидаги жароҳати сабабли артроскопик жарроҳлик амалиётини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь