“Реал” Мбаппега камроқ маош таклиф қилмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби франциялик футболчи Килиан Мбаппега 2022 йилдагидан ҳам камроқ маош таклиф қиляпти. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, Килиан Мбаппенинг келажаги футбол трансферлари оламида долзарб мавзу бўлиб қолмоқда. Ўтган йили футболчи “Реал”га ўтмасдан ПСЖ билан шартномасини узайтиришга қарор қилганди. Мбаппенинг ҳозир ҳам қандай қарор қабул қилиши аниқ эмас. 

Форварднинг “Реал” билан келишуви ҳақида матбуотда маълумотлар тарқалди. Шу билан бирга, франциялик футболчининг Англияга кўчиб ўтиши ҳақида ҳам хабарлар тармоқларга сиздирилмоқда. 

Маълумот учун, Килиан Мбаппе декабрь ойида 25 ёшга тўлди. “Transfermarkt” портали футболчини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Килиан Мбаппе фаолиятини Испаниянинг “Реал Мадрид” клубида давом эттиришга қарор қилгани хабар қилинганди. 

25 ёшли франциялик форвард "Реал" билан муваффақиятли музокаралар олиб борган ва “қироллик клуби” билан шартнома имзолашга рози бўлган. Мбаппе ёзда парижликлар билан шартномаси тугагач, қироллик грандига қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг