Мбаппе келажаги ҳақида бир қарорга келди
Спорт
−
08 Январь 2024 6635 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини Испаниянинг “Реал Мадрид” клубида давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Санти Уна ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 25 ёшли франциялик форвард “Реал” билан муваффақиятли музокаралар олиб борган ва “қироллик клуби” билан шартнома имзолашга рози бўлган. Мбаппе ёзда парижликлар билан шартномаси тугагач, қироллик грандига қўшилади.
Жорий мавсумда юлдузли ҳужумчи ПСЖ сафида 24 та учрашувда иштирок этган. Килиан 25 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Тўпурарнинг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь