“Реал Мадрид” Қозоғистонга келади
Спорт
−
28 Август 12256 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни 2025-2026 йилги UEFA Чемпионлар лигаси доирасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва унда Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ўз майдонида Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши тўп суриши маълум бўлди.
2025-2026 йилги мавсумда 36 та клуб иштирок этмоқда ва улар тўрт саватга бўлинган. “Қайрат” тажрибаси ва рейтинг очколари етарли бўлмагани сабабли тўртинчи саватга тушган.
Қуръа натижаларига кўра, Қозоғистон чемпиони “Реал”ни Олмаотадаги ўз майдонида кутиб олади. Шу билан биргаликда, жамоа “Интер” клубига қарши ўйнайди. Ушбу учрашув Италияда, яъни сафарда бўлиб ўтади. Сафарда яна жамоа Англиянинг гранд клубларидан бири – Лондоннинг “Арсенал”и билан тўқнаш келади.
Умумий босқич ўйинлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
- 1-тур – 16–18 сентябрь 2025;
- 2-тур – 30 сентябрь-1 октябрь 2025;
- 3-тур – 21–22 октябрь 2025;
- 4-тур – 4–5 ноябрь 2025;
- 5-тур – 25–26 ноябрь 2025;
- 6-тур – 9–10 декабрь 2025;
- 7-тур – 20–21 январь 2026;
- 8-тур – 28 январь 2026.
Қуръа ташлаш маросимининг умумий натижалари:



