“Реал Мадрид” FIFA'дан норози бўлди

Спорт

image

“Реал Мадрид” раҳбарлари Европа Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Европа Суперкубоги ва Испания чемпионатидаги ғалабаларга қарамай, жамоа футболчилари эътибордан четда қолаётганидан норози. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Тўрт ой олдин Карим Бензема “Олтин тўп”ни, Тибо Куртуа эса Лев Яшин мукофотини қўлга киритган бўлсада, клуб вакиллари футболчилар FIFA мукофотларини олмаганидан ҳайратда.

Шунингдек, FIFA талқинига кўра йил рамзий жамоасидан Винисиус Жуниорнинг ўрин олмаганлиги “қироллик клуби” раҳбариятини хафа қилди.

Маълумот ўрнида, “The Best” индивидуал совринлари учун терма жамоалар мураббийлари, сардорлар, журналист ва мухлислар овоз беради, йил терма жамоаси эса фақат футболчиларнинг овози билан танланади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни FIFA'нинг 2022 йил бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши футболчи учун совринни аргентиналик ПСЖ футболчиси Лионель Месси қўлга киритди. Аргентина терма жамоасининг бошқа вакиллари ҳам мукофотларга сазовор бўлди – Эмилиано Мартинес йилнинг энг яхши дарвозабони, Лионель Скалони эса энг яхши мураббий деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг