“Реал Мадрид” “Энфилд”да аламли мағлубиятга учради

Спорт

image

Кеча, 4 ноябрь оқшомида Чемпионлар лигаси 4-тур доирасидаги марказий учрашув “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди. Унда “Ливерпуль” ўз майдонида “Реал Мадрид”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер бош билан киритди.

Биринчи бўлимда “Ливерпуль” жамоаси бир қатор хавфли ҳужумлар уйиштирди. Бўлим ўрталарида  ҳакам томонидан мадридликлар дарвозаси томон пенали белгиланди, аммо VAR аралашувидан сўнг қарор бекор қилинди. Биринчи бўлимда “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа Доминик Собослаи ва Флориан Вирц зарбаларини қайтариб, жамоасини дурранг натижа билан танаффусга йўл олишга катта ҳисса қўшди.

Учрашувдаги ягона гол 61-дақиқада Собослаининг аниқ узатмасидан кейин аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер томонидан киритилди. Куртуа бир неча бор жамоасини голлардан қутқариб қолган бўлса-да, бу сафарги зарбани бартараф этишни имконини топа олмади.

Мазкур натижадан кейин Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпуль” 9 очко билан гуруҳ жадвалида 6-ўринга кўтарилди. Жамоа очколар сони бўйича “Реал Мадрид” билан тенглашган бўлса-да, тўплар нисбати туфайли рақибидан бироз ортда бормоқда.

Маълумот учун, бу жамоалар ўтган мавсумда ҳам “Энфилд”да тўқнаш келган эди. Унда ҳам мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Ливерпуль” “Реал Мадрид” “Энфилд”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг