“Реал Мадрид” “Арсенал” футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф билан чиқмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Арсенал” ҳимоячиси Уильям Салибани сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, “қироллик клуби” франциялик ҳимоячи учун ёзги трансферлар ойнасида рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда. Жамоа раҳбарияти футболчи учун 83 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, агар ушбу нархга Салиба “Реал”га ўтадиган бўлса, у АПЛ тарихида энг қиммат нархга трансфер қилинган ҳимоячига айланади. Айни дамга келиб, бу натижа Харри Магуайрга тегишли бўлиб, англиялик футболчи 2019 йилда “Лестер”дан “Манчестер Юнайтед”га 80 миллион еврога кўчиб ўтган эди.

23 ёшли франциялик футболчининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Салибанинг нархи “Transfermarkt” порталида 80 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Уильям Салиба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг